Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатлари ривожланиши рақобат кучайишига, бу эса, иқтисодиёт тармоқларининг доимо ўзгараётган муҳитига мослаштириб борилишини талаб қилмоқда. Демак, бу борада инновацион муҳитга сарфланган маблағлар алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш учун мамлакат тадбиркорларидан жаҳон бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллашлари, юқори технологияни мужассамлаштирган ҳолда янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашлари талаб қилинади