Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва уларда юритилаётган ҳисоб тизими ўзига хос ҳолда ташкил қилиниши керак. Ҳар бир корхонада бухгалтерия ҳисоби шу корхонанинг ташкилй-ҳуқуқий шакли, ишлаб чиқариш технологияси каби омилларга боғлиқ ҳолда ташкил қилинади ва юритилади.