Корхоналардаги иқтисодий ҳолат статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари кўрсаткичлари ёрдамида ўлчанади. Бундан кўриниб турибдики, солиқ назоратнинг муҳим объекти бўлиб, бирламчи бухгалтерия ҳисоби берадиган маълумотларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг барча муаммолари ўша пайтнинг ўзида солиққа тортишга таъсир қилади ва аксинча. Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотларда республикамиз солиққа тортиш тизимининг фискал роли асоси бўлиб қолмоқда.