1992 йилги Конституция Ўзбекистон тарихида биринчи марта
демократияни жамият ва давлат фаолиятининг бузилмас, доимий тамойили
сифатида мустаҳкамлаб қўйди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, давлат
мустақиллиги, бугунги ва келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғуси,
тарихий тажриба, демократик ва ижтимоий адолат ғоялари, халқаро
ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормалари, инсонпарвар демократик ҳуқуқий
давлат бунёд этиш, республика фуқароларига муносиб турмуш тарзини
таъминлаш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлик – булар бари давлат
фаолиятининг бош йўналиши бўлиб қолди.