Давлат бюджетини бошқаришни ташкил қилиш ишларини юқори даражага кўтаришни ғазначилик тизимисиз таъминлаш мумкин эмас. Чунки ғазначилик тизими бюджет даромадлари ва харажатларини тўғри режалаштириш ҳамда молиявий назорат асосида ижро қилиш имконини беради. Энг асосийси, ғазначиликда келгуси йил лойиҳасини тайёрлаш учун прогноз маълумотлари шакллантирилади ҳамда бюджет маблағларини ишлатилишида самарадорлик ва манзиллилик оширилади.