Ўзбекистон Республикасида таълим-тарбия жараёнларини миллий қадриятлар руҳида ва маънавий омиллар асосида шакллантириш ўз навбатида янгича ёндашиш ва малакаларни ишлаб чиқишга талабларни шакллантиримоқда. Шу боисдан жамиятимизда таълим – тарбия сохасини ислох қилишнинг замонавий усуллари ва омилларини ишлаб чиқиш, ўқитишни янгича мезонларини излаш каби омиллар қаторига таълим жараёнидаги ўқитишнинг янги педагогик технологиялари ва таълим жараёнини инновацион усуллари асосида ташкил этиш жараёнларида ифодаланади.