Ўқув қўлланмада муаллифлар ҳозирги замон педагогика ва психология фанларининг ютуқлари ҳамда узоқ йиллар олиб борилган кузатишлари ва мазкур фанни ўқитишдаги тажрибаларига таяниб, педагогик маҳоратнинг илмий – назарий ва амалий – методик асослари хусусида фикр юритадилар. Ўқув қўлланмада педагогик маҳорат фанининг назарий – методологик асослари, мазмуни, функцияси, таркибий қисмлари ҳамда педагогик маҳоратнинг вазифалари, унинг ўқув – тарбия жараёнини бошқаришдаги ўрнини, ўқитувчи ва тарбиячи маҳоратини аниқ далиллар орқали ёритилган.