Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг жамият ижтимоий ҳаётида туб ўзгариш ва янгиланишлар юзага келди. Бугунги кунга келиб Собиқ Иттифоқ мафкураси асосида шаклланган ижтимоий-фалсафий, ахлоқий-эстетик қадриятларга муносабат ўзгарди. Ахлоқий қадриятларни қайтадан баҳоланиши, айниқса ахлоқий идеалнинг моҳияти, унинг ички тизимини янгича талқин қилиш орқали замонавий комил инсон маънавиятини шакллантириш билан боғлиқ муаммолар илмий-назарий жиҳатдан долзарб масалага айланиб бормоқда.
Тараққиётнинг бугунги ҳолатида инсон омили билан боғлиқ шундай муаммолар юзага келмоқдаки, уларнинг кўлами ижтимоий фалсафа соҳасининг муҳим тадқиқот обьектига айланди. Ахлоқий идеални шакллантириш ва яратиш масаласи ана шундай муаммолар сирасига киради. Ахлоқий идеалнинг миллий ва умумбашарий моҳиятидаги муштараклик, унинг ижтимоий муҳит, анъана, мафкура ва ғоялар билан боғлиқ жиҳатларини илмий тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: