Ўзбекистоннинг бир қатор саноат
корхоналарида ишлаб чиқаришнинг кўп миқдордаги турли хил чиқиндилари,
айниқса, олтин ажратиш жараёнининг цианидли оқова сувлари ишлатишга
яроқсиз бўлиб, махсус ҳавзаларда сақланмоқда ва уларнинг миқдори йилдан-
йилга кўпайиб, катта майдонларни эгаллаб турибди. Натижада атроф
муҳитни муҳофаза қилиш, саноат оқова сувларини тозалашнинг экологик
хавфсиз технологиясини яратиш замонавий биотехнологиянинг энг долзарб
муммоларидан бири бўлиб қолмоқда.
Шу боис цианидли ва роданидли оқова сувларни тозалашнинг самарали
ва арзон усулларини ишлаб чиқиш замонавий биотехнологиянинг долзарб
масалаларидан биридир.
Айни пайтда, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган цианидли ва
роданидли оқова сувлар ҳамон тозаланмасдан, махсус ҳавзаларда
сақланмоқда. Бу эса цианидли ва роданидли оқова сувларни экологик
хавфсиз бўлган услублар ёрдамида тозалаш технологиясини яратишни тақозо
этади