Замонавий колоректал жарроҳликнинг тез ривожланиши ва янги тиббий технологиялар жорий қилиниши туфайли носпецифик ярали колит этиологияси, патогенези ва даволаш усуллари кенг ўрганилмоқда. Йўғон ичакнинг эндоскопик текшириши муҳим ташҳис усуллари қаторига киради. Колонофиброскопия ташҳисий жиҳатдан носпецифик ярали колитнинг мураккаблашган шаклларида йўғон ичакнинг барча бўлимларини тўла қонли кўриб чиқиш имконини бермайди, чунки мазкур текшириш олиб борилиши йўғон ичакнинг патологик ўзгарган деворини шикастланиши ва перитонит ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.