Ёнғоқ дарахти фақат саноатга маҳсулот етказиб берадиган ўсимлик бўлмасдан, балки ўрмонлар, дарахтзорларни барпо қилишда ва жойларни кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланадиган набототдир.
Ёнғоқ мевалари озиқ-овқат саноатида қандолат (кондитер) маҳсулотларини тайёрлашда кенг қўлланилади. Уларнинг мағизидан ёғ олинади. Ёнғоқ ёғи қандолат фабрикаларида, техникада, рассомчиликда, полиграфия саноатида, тиббиётда ва парфюмерияда асосий ўринни эгаллайди. Ёнғоқ мевасининг яшил қобиғи ва барглари “С” витаминга бой. Уларнинг таркибида тери ошловчи моддалар мавжуд. Айтилганлар мазкур ўсимликни зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш нақадар аҳамиятли эканлигидан далолат беради.