Охирги йилларда Ўрта Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон қориноёқли моллюскаларини ўрганишда З.И.Иззатуллаев ва А.Пазиловларнинг қўшган ҳиссаси ниҳоятда салмоқли бўлди. З.И.Иззатуллаев (1987, 2003) Ўрта Осиёда сув моллюскаларининг 222 турини аниқлаган. Улардан 163 тури қориноёқли сув моллюскаларидир. А.Пазилов, Д.А.Азимов (2003) ва А.Пазилов (2005) лар Ўзбекистон ва унга ёндош ҳудудларда жами 172 турдаги қуруқлик моллюскаларининг учрашини аниқлашган. Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг барча тоғ тизмаларида қориноёқли моллюскалар тўлиқ ўрганиб чиқилган деб бўлмайди. Айниқса, Туркистон тоғ тизмаси қориноёқли моллюскалари ҳали етарли даражада ўрганилмаган.