Ҳозирги даврнинг бутун мураккаблиги ва зиддиятларига қарамай унинг сийсий соҳасидаги умумий йўналиши- демократия эканлиги шубхасиз. Давлат бошқарув фаолиятининг услублари, воситалари, мақсадлари, рўй бераётган жараёнлар демократия билан боғлиқ. Янги ташкилотлар, ҳаракатлар шу жумладан миллий ҳаракатлар ҳам демократик кўринишга эга. Инсониятнинг орзулари, интилишлари, кундалик ҳаёти демократик ғоялар билан суғорилган. Лекин жаҳондаги бирон мамлакатни демократиянинг ёрқин намуна тимсоли ёки демократиянинг бирор моделини идеал сифатида кўрсатиш қийин, хатто олимлар, мутахасислар, ёзувчилар, давлат арбоблари ўртасида демократия тўғрисида айтилган фикрларнинг нихоятда хилма-хиллигини кузатамиз.