“Ғоя”, “миллий ғоя”, “миллий истиқлол ғояси” бир тизимдаги тушунчалар бўлиб, фалсафий тил билан изоҳланса, “ғоя” умумий, “миллий ғоя” хусусий, “миллий истиқлол ғояси” ягоналик тарзида намоён бўлади.
Ғоя-ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга кучли таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни муайян мақсад-муддаога сафарбар қиладиган залворли, теран фикр.
Миллий ғоя-миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатлари ва мақсадларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтимоий ғоя шакли ( Қаранг: Фалсафа: қомусий луғат. Т.: Шарқ, 2004. 271-бет).