Ўқув қўлланмада “Герман миллати муқаддас Рим империяси”нинг қулаши, янги даврда герман давлатларининг ривожланиши, ўзаро муносабатлари, дастлабки конституциялари, 1848 йилги инқилоб ва унинг оқибатлари, Германия империяси ва унинг 1871 йилги Конституцияси, Кайзер Германиясининг сиёсий режими ҳақида маълумотлар берилади. Ўқув қўлланма ҳуқуқшунослик ва тарих йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар ва тадқиқотчилар учун мўлжалланган.