Жадидчилик Туркистонда 19 асрнинг охирларида майдонга келган, 20 аср бошларида шаклланиб, қисқа муддатда ўзининг хадди аълосига кўтарилган, 1917 йилги большевиклар тўнтаришидан кейин ҳам социастстик диктатура ўрнатилгунга қадар ўз мавқе ва йўналишини сақлаб қола олган ижтимоий ҳаракатдир. У ижтимоий турмушнинг барча жабҳаларини қамраб олган эди. Муболағасиз айтиш мумкинки, мазкур даврда юзага чиққан на сиёсий, на маданий бирор ҳодиса йўқки, унинг эътибор ва таъсир доирасидан четда қолган бўлсин.