:Бакалавриатура талабалари учун Консерва ишлаб чиқаришда рецептура ва ҳисоб фанидан амалий машғулотларни бажаришлари бўйича ёзилган услубий қўлланма ўз ичига консерва ишлаб чиқариш технологияси, консерва рецепти, хом ашё ва материал сарф меъёри, чиқитлар меъёри, тайёр махсулот чиқиш меъёри ҳақида тўла маълумотни ўз ичига олади. Курс консерваларни шартли банкада ҳисобга олиш, тайёр махсулот чиқиш миқдори, тайёр махсулот чиқишини қуруқ модда миқдори бўйича ҳисобга олиш, консерва ишлаб чиқаришда хом ашё ва материал сарф меъёри, буғлатишда ажраб чиққан намлик миқдорини ҳисоблаш, қовуриш, қуритиш ва дудлашда хом ашё йўқотилиши; қовуриш аппаратларида ёғни алмаштирили-ши; ёғ баланси, махсулот турлари бўйича қуруқ модда баланси консервантлар; сирка кислотаси, туз, қанд, зираворлар ҳисоби каби иш босқичларини ўз ичига олади. Ушбу фан бакалавриатура йўналишининг IV курс II семестрида ўқитиш учун мўлжалланган.