Долзарблиги. Давлатимиз келажаги ҳам, ривожланган мамлакатлар орасида тутган мавқеи ва салоҳияти ҳам, дунёқараши, билими, ақл-заковати, Ватан, жамият ва оила олдидаги бурчи ҳамда масъулиятини теран англаши, бугунги авлодга боғлиқдир. Шу боис юртимизда жамиятнинг асосини ташкил этадиган, унинг энг муҳим бўғини бўлган оилага алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас, албатта.