Инсон организмидаги асосий аъзо бўлган юрак фаол ишлаб барча тўқималарни кислород ва озиқ -моддалар билан таминланганлиги туфайли хаёт мавжуддир.
Юрак –перикард варақлари билан ўралган мушакли аъзо бўлиб, тўртта бўшлиқдан иборат. У кўкрак қафасининг чап тононида, иккита ўпка оралиғида жойлашган, оғирлиги 300 г атрофида, тахминан мушт катталигида бўлиб, қон айланиш тизимида насос функциясини бажаради.
Юрак мушаклари онгимизга боғлиқ бўлмаган холда бир маромда қисқариш ва бўшашиш хусусиятига эга. Унинг фаолияти чўзинчоқ мияда жойлашган юрак- томир маркази томонидан назорат қилиб борилади. Соғлом одам юраги бир дақиқада ўртача 70-80 марта қисқаради.