Тарихан таркиб топган миллий анъана, урф-одат, расм-рсм, таомил, маросимларнинг вужудга келиши ва ривожланишига бир қатор омиллар бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Шундай омиллардан бири турмуш тарзидир. У ёки бу халқнинг азалий анъанасига айланиб қолган ҳар бир маросим миллийлик қобиғидан чиқиб , умуминсоний қадриятга айланади; тили, дини, турмуш тарзи бир-бирига яқин бўлган қўшни халқларни бирлаштиради.