Ушбу ишда Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси тушунчаси, Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш асослари ва тартиби, Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси муддатлари ва узайтириш тартиби шулар ҳақида маълумот берилган
Қамоққа олиш бошқа эҳтиёт чораларига нисбатан энг жид¬дий чора ҳисобланади. У қўлланилган шахснинг ҳуқуқ ва эр¬кинликлари сезиларли равишда чекланади. «Ҳуқуқий давлатда инсоннинг риоя этилиши лозим бўлган энг муҳим яшаш ҳуқуқи билан бир қаторда унинг эркинлиги ва шахсий даҳлсизлиги ҳуқуқи кафолатланиши шарт». [226] Шахсни узоқ вақт қонунсиз қамоқда сақлаш, унга зулм қилиш - конституциявий ҳуқуқини поймол этишдан иборат. [227] Ана шу сабабли, ҳеч ким қонунда кўрсатилмаган асослар ва унда белгиланмаган тартибда қамоққа олиниши мумкин эмаслиги Францияда 1789 йил 26 августда эълон қилинган машҳур «Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари деклара¬цияси»да алоҳида таъкидланган эди. Амалиётда жуда кўп қўлланадиган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси шахс қонуний ҳуқуқ ва шахсий эркинликлари доирасига давлатнинг бевосита таъсир этишидир. [