Давлат иқтисодиётни замонавий ривожланиш босқичи янги ресурс турини – ахборотни кенг қўллаши билан боғлиқ. Ахборот иқтисодиётнинг барча тармоқларида истеъмол қилинади ва улар учун энергетик, мехнат ёки моддий ресурслар, ер ости бойлиқлар каби жуда мухим аҳамиятига эга. Иқтисодиёт ривожланиши билан иқтисодиёт, фан, техника, технология, маданият, санъат, тиббиёт ва ҳ.з. ҳар хил саволлари ҳақида барча мавжуд бўлган хабарларни (маълумотлар, ҳақиқатлар, билимлар) умумлаштириб ва концентрациялаб ахборот ресуслар қўллашини ташкил қилиш жамиятнинг интеллектуал ва иқтисодий ҳаётига кўпроқ таъсир қилмоқда.