Ушбу ўқув қўлланмада мустақил Ўзбекистон таркибида Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари ҳамда ушбу органларнинг фаолият юритиш механизми, унинг ваколатлари, шунингдек ўзаро муносабатлари каби бир қатор масалалар ойдинлаштирилган. Мазкур ўқув қўлланма давлат ҳокимияти тизими ҳамда ушбу мавзу билан қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган.Қорақалпоғистон Асосий қонунининг 11,100-моддаларида қайд этилганидек Республикада давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимияти-нинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларига бўлиниш принципига асосланади ва ҳар бир ҳокимият бир биридан мустақил ҳолда иш юритади.
Мазкур Конституциявий тамойил Қорақалпоғистоннинг илгари 1932, 1937, 1978-йиллардаги Конституцияларида мавжуд эмас эди. Чунки ушбу Конституциялар марксча-ленинча коммунистлар ҳукм-ронлиги назариясига асосланиб, унда ҳокимиятнинг бўлиниши тамо-йиллари рад этилар эди.
“Ҳокимиятнинг бўлиниши” ғояси қадимий бўлиб, қадимги грек файласуфи ва олими Аристотель томонидан ҳам илгари сурилган. Ўрта асрларда Марсимий Падуанский ва бошқалар ҳам бундай ғояни ёқлаб чиққан эдилар. XVIII асрнинг ўрталарига келиб, бу ғоя муста-қил таълимотга айланган. Машҳур француз маърифатпарвари, ҳуқуқ-шунос файласуф ва ёзувчи Монтескье (1689-1755 йиллар) ўзининг “Қонунлар руҳи” китобида ҳокимиятнинг бўлиниши тамойилини илгари сурган. Монтескье фикрича, сиёсий хиёнатларнинг бўлмасли-гини таъминлайдиган нарса уч ҳокимиятнинг: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг бўлиниши ва бир – бирини чеклаши-дир. Ўрта асрлардаги феодал тузумларнинг барҳам топиши ва янги даврнинг бошланиши билан “ҳокимиятнинг бўлиниши” тамойили кўпгина давлатлар конституцияларининг асосий тамойилларидан бири деб эълон қилинди. Бу тамойил биринчи марта буюк француз инқилобининг конституциявий ҳужжатларида ўз ифодасини топди.