Мустақилликнинг илиқ уфори барча соµаларда синовли довонлардан ўтиб келмоқда. Мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий соҳаларида туб ислоҳотлар
ўтказилаётган жараёнда, жамиятимизда миллий маданият ва санъат, маънавият ва маърифат µамда тараққийпарвар омилларига алоҳида эътибор берилмоқда. Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган бебаҳо миллий қадриятларни ва анъаналаримизни имкони борича тўлароқ тиклаш, тарихий-маданий ёдгорликларимизни, шу жумладан, мусиқий меросимизни муфассал ўрганиб бориш, муҳим аҳамият касб этмоқда.