Фанни ўқитишнинг мақсади, вазифалари, бошқа фанлар билан ўзаро боғланиши.
«Молия» фанини ўқитишнинг мақсади - келгусида юқори малакали иқтисодчи
мутахассислар бўлиб етишадиган талабалар учун молиянинг умумий назарияси ва
трансформациялашуви ҳақида, Ўзбекистон Республикаси молия тизими ва унинг бўғинлари
ҳақида назарий билимлар бериш, уларда давлатнинг бозор иқтисодиётига ўтиш даврдаги
молия сиёсатини йўналишлари бўйича асосий кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. Ушбу
мақсаддан келиб чиқиб фан ўз предметини ўргатиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди:
- молиянинг моҳияти, функциялари, тамойиллари ва ролини ўрганиш;
- молия тизимининг моҳияти ва бўғинларини ўрганиш;
- молияни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини ўрганиш;
- микро ва макро даражада молиянинг амал қилиши хусусиятларини ўрганиш;
- бозор иқтисодиёти шароитида молиядан фойдаланиш хусусиятлари вазифаларини