Аралаш дистрофияларОдам организмида оддий оқсиллар (альбуминлар, глобулинлар)дан
таш-қари мураккаб оқсиллар хам бор, булар простетик қисм деб аталувчи
оқсилмас моддалар билан маҳкам боғлангандир. Мураккаб оқсилларнинг
простетик қисми нуклеин кислоталар (нуклеопротеидлар), липидлар
(липопротеидлар), поли-сахаридлар (гликопротеидлар) ва пигментлар
(хромопротеидлар) бўлиши мум-кин. Ана шу мураккаб оқсиллар
алмашинувининг бузилиши аралаш диспротеи- нозлар жумласига киради,
чунки бунда паренхима, строма ва қон-томири-ларнинг деворлари шу
жараёнга тортилиб кетади.