Мазкур дарслик 5420100-Биология таълим йўналиши бўйича ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб университетларнинг биология факультетлари талабалари учун мўлжалланган. Унда генетика фанининг предмети, вазифалари ва тадқиқот методлари, ривожланишининг қисқача тарихи, ирсийланиш ва ирсият қонуниятлари, ирсиятнинг хромосома назарияси; ирсиятнинг молекуляр генетик асослари, ўзгарувчанлик ва унинг типлари, популяцион ва эволюцион генетика асослари; одам генетикаси, тиббиёт генетикаси масалалари ҳамда селекциянинг генетик асослари ёритилган.