Билиш фалсафасиИнсоннинг ўзини қуршаб турган дунёга бўлган муносабатидан бири билишдир.
Гносеология билишнинг фалсафий муаммолари билан шуғулланади. Инсон ҳаёти давомида
ташқи дунё, яъни табиат ва жамиятни билиб қолмасдан, балки ўзини, ўзининг руҳий-
маънавий дунёсини ҳам билиб боради. Фалсафа пайдо бўлганидан бошлаб, инсон билишнинг
табиати ва моҳияти нимада, унинг энг умумий қонунияти ва хусусияти нимадан иборат,
деган саволларга жавоб излаган. Шу сабабли, фалсафада инсон билишининг фалсафий
муаммолари билан шуғулланмаган фалсафий оқим, файласуф йўқ. Аксинча, ҳамма фалсафий
оқим ва йўналишлар билишга оид қарашлар тизимини ишлаб чиққанлар. Натижада
фалсафада инсон билишининг табиати ва моҳияти ҳақида турли таълимот ва қарашлар
келиб чиқди.
Бир гуруҳ файласуфлар инсон ва унинг онгидан ташқари дунё мавжуд эмас, дунё
фақат бизнинг онгимизда, сезги ва идрокларимиз йиғиндисидан иборат, биз ўз сезги ва
идрокларимизнигина биламиз холос, дейдилар