Француз тилида қўшма гапларнинг ифодаланишиСинтаксис ва морфология грамматиканинг ташкил қилувчи
тармоқлари ҳисобланади. Ҳеч бир грамматист йўқки, ўзига-ўзи “Синтаксис
нима?” – деб савол бермаган бўлса. Бу саволга жавоб бериш турли
даврларда турлича бўлган ва бу жавоблар умумийликдан йироқ. К де
Бур1нинг “Синтаксис – тилнинг яширин қисми” – деган фикрида асос бор,
албатта.
Р. –Л. Вангнер2 эса синтаксисни “тил ядроси” деб атайди, чунки
синтаксис сўзлар ва уларнинг шаклларидан тил яратади.
Биринчи марта синтаксис мазмуни ҳақидаги муаммони фанда
кўтариб чиққан шахс И. Рис3 ҳисобланади.
Синтаксисга сўз бирикмаси, гап, гап бирикиши структурасини
ўрганувчи лингвистика фанининг қисми сифатида таъриф бериш бир
тарафдан морфологиядан, иккинчи тарафдан грамматик стилистикадан
фарқлашга олиб келди. Бунинг сабаби морфология сўзларнинг шакли ва
қўлланишини ўрганса, грамматик стилистика структурани тасвирлаш
(ифодалаш) мақсадида қўллаш билан шуғулланади