Жисмоний тарбия дарси жараёнида ўқувчи қобилиятларини шакллантиришнинг психологик асослариПрезидентимиз И.А.Каримов жисмоний тарбия ва спорт
ишларига эътиборни кучайтиришни кўзда тутиб: «Ўзбекистон
халқининг саломатлиги ҳақида шахсан ғамҳўрлик қилиб бориш
маданиятини ёшликдан оила, мактаб, касб-ҳунар коллежлари,
маҳалла, соғлиқни сақлаш тизими ҳамда жисмоний тарбия ва
спорт кўмагида сингдириш керак»-дейди.
Давлатимизнинг ҳозирги куни ва истиқлоли руҳан тетик,
соғлом қилиб тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом
авлодни етиштиришда касб-ҳунар коллеж ўқувчиларнинг
жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада
орттириш, уларнинг бу таълим тарбия жараёнида қатнашишда
машғулотларни тўғри олиб бориш муҳим ўрин тутади. Ҳозирги
кунга қадар ўсмирларнинг ахлоқий, меҳнат, эстетик, жисмоний
тарбияси ҳамда ижтимоий хулқ-атворига ҳар хил таъсирлар
борасида педагог, жамиятшунос, файласуфлар томонидан маълум
даражада изланишлар олиб борилган. Лекин касб-ҳунар коллеж
ўқувчи-ёшларининг жисмоний тарбия ва спортга бўлган
қизиқишлари ва уларнинг янада касбига бўлган қизиқишларининг
психологик омиллари, муаммолари айтарлидек, тадқиқ этилмаган.
Шулардан келиб чиққан ҳолда биз ўқувчи-ёшлар ўртасида
жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини ўрганиш,
психологик омилларини аниқлаш, таълим самарадорлигини янада
оширишнинг психологик жиҳатдан ўрганишни диплом ишининг
мазмуни қилиб олдик. Объект сифатида шу даврни олишимизнинг
сабаби, ушбу ёш даврда ёшларнинг мулоқат доираси кенгаяди,
ўзлигини англаш, жамиятда ўз ўрнини топиш, жисмоний тарбия ва
спортга бўлган қизиқиши ва уларда бевосита иштирок этиш аниқ
ифодалангандир. Шунингдек, характер хусусиятларини
ривожлантиришда ўспиринлар ёш даври кўпроқ сензитив давр
бўлиб, бу даврда улар ҳаётида маънавий ҳислар, таълим-тарбияга
қизиқтириш муҳим роль ўйнайди.