Паренхиматоз дистрофияларТиббий таълим системаси ва бўлғуси врачнинг клиник тафаккурини
шакллантиришда патологик анатомияга муҳим аҳамият берилади, чунки бу
фан касалликларни ҳар томонлама ўрганадиган одам патологиясининг
асоси, негизидир.
Илмий - амалий фан бўлмиш патологик анатомия олдида куйидаги
вазифалар туради:
1) турли касалликлар ва уларнинг асоратларида шу касалликларнинг
структуравий асосларини, яъни органлар тўқималар ва ҳужайралар,
субхужайра органелларида рўй берадиган морфологик ўзгаришларни
ўрганиш;
2) касалликларнинг сабаблари ва авж олиб бориш шароитларини (эти-
ологиясини) аниклаш;
3) касалликларнинг авж олиб бориш механизмини (патогенезини),
шунингдек қандай бўлмасин бирон шаклда рўй берган жараённи, унинг
турли даврлари, шакллари, клиник ва анатомик хилларини ўрганиш
(патокинез);