Ёш футболчиларни тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлариБугунги кунда «Футбол» дарслигини яратиш зарурати туғилди ва унда
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги йилларида қўлга киритилган ҳозирги
замон илмий тадқиқотларига доир маълумотлар ўз аксини топди.
Дарслик жисмоний тарбия институтларининг футболга ихтисослашаётган
талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у мазкур фан бўйича мутахассислар
тайёрлаш дастурига мувофиқ ҳолда тузилган.
Дарсликнинг мазмуни футбол бўйича тренер-ўқитувчилар тайёрлаш
дастури талабларига мос равишда баён этилади ҳамда футболни ўргатиш
назарияси ва усулиятини, футболнинг техника ва тактика назариясини
ўзлаштириш, мустақил ишлаш учун зарур бўлган билимлар ҳамда касбий-
педагогик кўникмаларни эгаллашни назарда тутади. Айниқса, иссиқ иқлим
шароитида футболчиларнинг иашғулотларини режалаштириш масаласига
алоҳида ўрин ажратилган.