Инсон фалсафасиИнсон – ҳар қандай фалсафий таълимотнинг асосини ташкил этувчи фундаментал
фалсафий категория бўлиб, унда бутун олам ва жамиятнинг моҳияти мужассамлашган,
яъни инсон олам ичра “кичик олам”дир.
Инсон ва унинг моҳияти ҳақидаги баҳслар қадимдан мавжуд. Жумладан, ҳинд
мутафаккирлари “инсон қаердан пайдо бўлган”, “биз қаерда яшаймиз”, “қаёққа қараб
боряпмиз” каби саволларга жавоб излаб, инсоннинг барча жонли мавжудотлар билан
умумийлигига эътибор қаратганлар.
“Инсон моҳияти моддий ва маънавий икки унсурдан иборат, уларни юпқа матога
ўхшаган “карма” боғлаб туради. Ёвуз кармалар инсон руҳиятига салбий таъсир этса,
эзгулик кармалари инсон руҳига озуқа бўлади. Инсоннинг ёвуз кармалардан
қутулишининг йўли барчага яхшилик қилишдир”.
Қадимги хитой файласуфи Конфуций инсон, унинг ақлий ва маънавий қиёфаси,
жамиятдаги ўрнини таҳлил этган. “Одам ҳайвонми ёки фаришта” деган саволга
Конфуций “Одам ҳам ҳайвон, ҳам фариштадир” деб жавоб берган, яъни одамлар табиатан
бир, фақат тарбия туфайли бир-бирларидан фарқланадилар