Энг қадимги тилшунослик таълимотлари, XI асргача бўлган тилшунослик назариясига доир муҳим маълумотлар. Тилшунослик назарияси фани, жаҳон тилшунослиги тарихининг асосий босқичлари, етакчи йўналишлари, мактаблари, таълимотларидан келиб чиқадиган Тил ва нутқ бирликларининг хусусиятлари ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар берилган.Тилнинг ички тузилишини тил бирликларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тил бирликлари ҳар қандай тилнинг таянчи, у орқали иккинчи сигнал системаси ҳисобланувчи тил мавжуд бўлади. Тил бирликларисиз тил тузилишининг мавжуд бўлиши мумкин эмас.1 Тилнинг функцияланиш жараёнида тил бирликларидан нутқий ҳосилалар вужудга келади.
Шу кунга қадар тилшуносликда тил бирликларини деярли барча тилшунослар эътироф этса ҳам, лекин қайси бирликлар тил бирликлари ҳисобланиши юзасидан турли-туман фикрлар юритилади.
Хусусан, Америка дескриптив тилшунослигида тил бирликлари сифатида фонема, морфема ва конструкциялар эътироф этилади.1 Морфема атамасисўзнинг қисмлари(ўзак ва қўшимчани) ҳам маъноли қисмларга бўлинмайдиган мустақил сўзларни ҳам, ёрдамчи сўзларни ҳам қамраб олади.2
Фонема тилнинг ифода системасининг минимал бирлиги, морфема эса тилнинг ифода системасининг маъно билан боғланган асосий бирлиги сифатида баҳоланади. Уларнинг фикрича, тилнинг қолган бирликлари морфемалар қўшилувидан (аранжировкасидан) ҳосил бўлади. Шунинг учун улар тил сатҳида қўшилиш моделларига эга бўлади. Ана шу қўшилиш моделлари конструкция ҳисобланади.