Жамиятнинг иқтисодий негизи-мавжуд мулкчилик муносабатларига асосланади. Мулк эгаси бўлиш ёки бўлмаслигига қараб, кишиларнинг жамиятдаги мавқеи, аниқроғи ижтимоий-иқтисодий мақоми вужудга келади. Мулкий муносабатларсиз. иқтисодий муносабатлар, ишлаб чиқариш.Мулкчилик муносабатлари-жамиятдаги бойликларни ўзлаштириш хусусидаги иқтисодий муносабатлардир. Мулкчилик, биринчидан инсоннинг бойлиги бўлмиш ашё, буюм ёки бошқа нарсага нисбатан эгалик ҳис-туйғуси билан боғлиқ муносабат, иккинчидан, ана шу бойлик, неъмат хусусида кишилар ўртасида вужудга келган муносабатдир. Кишилар буюмларни, неъматларни ўзиники қилиб олгандагина ўзлаштиришлари мумкин, чунки жамиятда ўзганики бўлган неъматларни ўзлаштириб бўлмайди. Мулк соҳиби ўз мулкига мустақил таяниб иш кўради. Мулксиз ўзганинг мулкини ижарага олувчи ёки мулкдорга ёлланиб ишловчи шахс маънода ҳали мустақил эмас. Неъматлар икки йўсинда: ишлаб чиқариш ресурслари, яъни воситалари ва ишлаб чиқариш натижалари сифатида ўзлаштирилади.
Мулкчилик бу-масъулият билан манфаатнинг узвий бирлиги ҳисобланади. Мулкчилик реал бўлиши учун мулкдорнинг иқтисодий манфаати-унинг бойлик эгаси сифатидаги ҳаётий эҳтиёжи бўлиб, ҳатти-ҳаракат, феъл-атворини иқтисодий мотивацияси (сабабини) юзага чиқаради1