Фермер хўжаликлари иқтисодий диагностикасини такомиллаштириш

Фермер хўжаликлари иқтисодий диагностикасини такомиллаштириш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Avtoreferat
Nashr etilgan yili:
2012
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-15 04:02:34
Ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида иқтисодиётнинг барча тармоқларида хўжалик фаолиятини бошқаришга янгича ёндошиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Маълумки, аҳоли аксарият қисмининг фаолияти қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон шароитида аграр соҳанинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни.Ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида иқтисодиётнинг барча тармоқларида хўжалик фаолиятини бошқаришга янгича ёндошиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Маълумки, аҳоли аксарият қисмининг фаолияти қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон шароитида аграр соҳанинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни каттадир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мувафаққияти, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва уни сифат жиҳатдан яхшилаш, иқтисодиётнинг самарали фаолиятини таъминлаш қишлоқ хўжалиги ривожланиш даражасига узвий боғлиқ. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг мувафаққиятли амалга оширилиши натижасида турли мулкчиликка асосланган мустақил фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектлари сони кўпайиб бормоқда. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «ҳозирги вақтда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг самарали шакли эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда» . Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳар бир ҳудуднинг ички салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигида етакчи кучга айланган фермер хўжаликларининг ривожланиши билан боғлиқ ҳудудий муаммоларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Наманган вилояти республика иқтисодий маконида қишлоқ хўжалигининг ривожланиш имкониятларини катталиги билан ажралиб туради. Таҳлиллар кўрсатишича аҳолининг аксарият қисми (86 фоиз) вилоят ҳудудининг 52 фоизида жойлашганлиги ва қишлоқ аҳолиси салмоғининг юқорилиги (70,1 фоиз), ташкилий-иқтисодий инфратузилмаларнинг заиф ривожланганлиги ва бошқа қатор омиллар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва унинг иқтисодий диагностикаси билан боғлиқ ҳудудлараро муаммоларни юзага келтирмоқда.

Дабавлено : 2021-04-15 04:02:34

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш