Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва бандлик соҳасидаги ҳуқуқий сиёсат моҳиятини тушуниб етишга кўмаклашиш, меҳнат қонунчилигининг асосий тушунчалари ва қоидалари билан таништиришдан иборат. “Меҳнат ҳуқуқи” фанининг ўқитилиши бакалавриятда меҳнат ҳуқуқи ҳақида мустаҳкам билимлар, барқарор илмий дунёқарашни шакллантиришга мўлжалланган.
Ўқув-услубий қўлланма – фандаги “Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари ва манбалари” мавзусининг тушунчаси, мақсади, аҳамияти ва меҳнат ҳуқуқи тамойилларининг турлари; талабаларнинг мавзу бўйича эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларига қўйилган талаблар; назарий, амалий ва мустақил иш машғулотлари ҳажми ва мазмуни; мавзуни олиб бориш ва ўқитиш бўйича услубий тавсиялар; тақвимий мавзуий режалар; ўқув-услубий адабиётлар; дидактик воситалар рўйхати ва баҳолаш мезонларини қамраб олган.
Ўқув-услубий қўлланма фандаги “Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари ва манбалари” мазусини ёритишда, техника, технологиянинг сўнгги ютуқлари, олий таълим ривожланишининг жахон тенденцияси ҳисобга олиниб, республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни инобатга олган ҳолда тайёрланди.