Замонавий микроэлектроника асосини кўп қатламли яримўтказгичли асбоблар ва интеграл микросхемалар ташкил этади. Барча яримўт-казгичли асбобларни таркибий қисми алмашиб келувчи яримўтказгич-диэлектрик қатламларни жойлашишидан иборат. Ҳақиқатан ҳам майдон транзисторлари, сирт барьерли варикоплар ва хотира элементлари каби заряд боғланишга эга асбобларда яримўтказгич-диэлектрик чегара соҳаси асосий ишчи соҳа ҳисобланади. Бошқа кўп ҳолларда яримўтказгичли асбоблардаги яримўтказгич-диэлектрик чегара cоҳаси изоляциялаб ажратувчи, сустлаштирувчи ва яримўтказгич сиртини ташқи таъ-сирлардан ҳимоялаш каби ёрдамчи вазифаларни бажаради.