Ўрта асрлар ва янги давр оврўпасидаги
фалсафий фикрлар
.Ўрта асрларга келиб инквизиция (inquisition – текширув, қидирув) устивор
йўналишга айланди. Инквизиция католик черковининг эркин фикрларга, Папа ҳокимиятининг
ғоявий душманларига қарши курашиш мақсадида тузилган махсус суд муассасаси бўлиб,
христианликнинг софлигини сақлаш ғоясини мутлақлаштирилиб, кўплаб олим, ёзувчи,
зиёлилар мавжуд сиёсий тизим ва черков инквизициясининг қурбони бўлганлар. Жумладан,
Ж.Бруно (1600), Л.Ванини (1619) тириклайин оловга ташланган. 1835 йилга қадар давом этган
инквизиция оқибатида юз минглаб кишилар гулханда куйдирилган. Дин билимнинг барча
соҳаларини, шу жумладан, фалсафани ҳам ўзига буйсундирди. Петр Домиани ибораси билан
айтганда, “фалсафа илоҳиёт хизматчиси”га айланиб қолди. Бу фалсафа схоластик фалсафа
деган номни олди. Христианлар орасида адашиб қолган диний сафсатабозлар ва
файласуфларга қарши кураш давомида христиан ёзувчилари ўзларига аполегетлар (юнонча
апология – ҳимоя) номини олдилар. Ўз асарларида христианликнинг афзалликларини ҳимоя
қилдилар. Улардан бири Квинт Пертулион (160-220) бўлиб, фалсафа билан христиан дини
таълимотини бир-бири билан келиштириш мумкин эмаслиги, христианликнинг ижтимоий
функцияси у ёки бу тарзда фалсафий алмаштиришга муҳтож эмаслиги, шу туфайли моҳиятан
фалсафага зарурият йўқ эканлигини исботлашга уринади. “Христиандан сўнг ҳеч қандай
билимга иштиёқнинг кераги йўқ. Евангелиедан сўнг ҳеч қандай тадқиқотнинг кераги йўқ.
Апологентлар изидан бориб патристика оқими ривожланди. Улар еретикларга қарши курашда
ўз ҳиссаларини қўшиб, ўзларини муқаддас санаб черков отаси номини олдилар.