Психологияда индивид шахс индивидуаллик тушунчаси, Шахснинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар, Шахснинг психологик структураси, Шахснинг ўз-ўзига баҳо бериши ва англаши, Шахснинг таркиб топиши тушунчалари.
Психологияда индивид томонида амалий фаолият ва муносабат жараёнида хосил қилинадиган ҳамда ижтимоий муносабатларнинг индивидга таъсир ўтказиш даражаси ва сифатининг белгилайдиган системали ьарздаги социал фазилат шахс тушунчаси билан ифода этилади.
Шундай қилиб, шахс социал фазилатни тафсифлаб бера оладиган алоҳида тарифга мухтождир. Энг аввало, нима сабабдан шахс хақида индивиднинг «Ғайриҳиссий» фазилат тўғрисида гапирилтган сўзламоқда гапириш мумкин эканлигига аниқлик киртиш керак (системали тарзда ва шунинг учун ҳам «Ғайриҳиссий»)дир. Ўз-ўзидан равшванки, индивид тамомила ҳиссий «Яни сезги аъзолари ёрдамида идрок этиладиган» хусусиятларга – жисмийлик, индивидуал хулқ – атвор, нутқ, имо – ишора ва бошқа хусусиятларга эгадир. Кишида бевосита ўзининг сезги шаклида қайт этилиши мумкин бўлмаган фазилатлар қай тарзда намоён бўлади? Кўшимча қийматга – К. Маркс буни жуда ҳам аниқ равшан кўрсатиб берган эди – маълум даражадаги «Ғайриҳиссий» фазилати бўлиб, уни тайёрланган буюмда хеч қанақа микроскоп орқали кўриб бўлмаслиги лекин унда ишчининг капиталист томонидан хақ тўланмаган махнати мужассамлашган бўлгани каби шахс ўзмохиятига кўра, ижтимоий хисобланган индивиднинг хаёт фаолияти жавхаларида унинг системали тарздаги (ички қисмларга бўлинган мураккаб) фазилат сифатида ўрни оладиган ижтимоий муносабатлар системасини ўзида мужассамлаштиради. Улар фақаи илмий тахлил йўли билан топилиши мумкин, уларни хис – туйғу билан идрок этиб бўлмайди.