Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини такомиллаштириш йўллари.Республикамизда чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича махсус Давлат дастури, Вазирлар маҳкамасининг бир нечта баённлари қабул қилинган. Биргина 2010 йилда “Насл хизмат” корхоналари томонидан 471 та суъний уруғлантириш пунктлари ташкил этилганлигининг ўзи, хукуматимиз томонидан наслли чорва яратиш ва шу асосида аҳолининг сут ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, ички истеъмол бозорини сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан тўлдириш, маҳсулотлар таннархини арзонлаштириш борасида нархларни барқарорлаштиришга қаратилган ишлар жадал олиб борилаётганлигидан дарак беради .
Шуни қайд этиш лозимки, чорвачилик маҳсулотларининг ишлаб чиқарилаётган салмоғи, аҳоли эҳтиёжи даражасидан анча паст, бунинг асосий сабаби ҳайвонларни маҳсулдорлиги бўйича генетик потенциалидан самарали фойдаланилмаётганлигидадир.Бу борада Республика Президенти И.А.Каримов Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 январдаги, 2011 йилда Мамлакатимизни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилда мўлжалланган, энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасида ўз фикирларини билдирди [7]. Бундан, шундай хулоса қилиш, лозимки, чорвачиликни шу жумладан уни бош тармоғи қорамолчиликни барқарор ривожлантириш учун барча зооветеринария, ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий тадбирлар талаб даражасида ташкил қилиниши зарур.