Юқори ва изчил ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш. Иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш бўйича дастур тайёрлаш ва уни амалга ошириш. Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш. Транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш.
Бу маърузанинг илмий-назарий аҳамияти аввало унда бугунги кунда жаҳон миқёсида кўзга ташланаётган иқтисодий ривожланиш тенденциялари, мавжуд муаммолар, глобал инқироз ҳолатини бартараф этиш бўйича амалда қўлланилаётган чора-тадбирлар чуқур таҳлил этиб берилганида кўринади. Айнан ана шундай ёндашув асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг самарадорлигини таъминлаётган омилларнинг мазму-моҳияти очиб берилади.
Маълумки, юртимизда жаҳон молиявий инқирозининг салбий таъсирларига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки сингари нуфузли халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар томонидан юқори баҳоланмоқда. Жумладан, Халқаро валюта жамғармасининг 2011 йил ноябр ойида мамлакатимизга келган миссиясининг баёнотида Ўзбекистон изчил ўсишга эришгани ва
глобал молиявий инқирозга қарши муваффақиятли чоралар кўраётгани қайд этилди, шунингдек, ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари сақланиб қолиши ҳақида ижобий прогноз билдирилди .