Мазкур услубий қўлланма «Аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг типлари» га доир масалалар ва уларни ечиш услубларини ўз ичига олади. Тўпламда ечилиш услуби берилган масалалар юлдузча (*) билан белгиланган. Унда биринчи марта генетикадан мураккаб масалалар ва уларнинг ечилиш услублари берилди. Тўпламни тайёрлашда Хелевин Н.В. ва бошқалар, Орлова Н.Н. ва Каминская Э.А. каби муаллифларнинг рус тилида чоп этилган қўлланмаларидан фойдаланилди.