Тиш тож қисми тўлиқ нуқсонини ўзакли тишлар билан даволашТиш қаторлари альвеоляр ўсик нуқсони атрофиясини олдини олиш
учун, нуқсон ва деформацияларнинг профилактикаси мақсадида асосий ўринни -
тишларнинг тож қисми тўлиқ нуқсонида уларнинг илдизини сақлаш мухим ахамиятга
эга. Тиш тож қисмини тўлиқ нуқсони-бу кариесни асорати ёки травма натижаси бўлиб
хисобланади. Иккиламчи кариесга сабаб бу бирламчи кариес бўшлиғининг яхши
тозаланмаганлиги, ундан ташқари сифатсиз пломба хом ашёси ишлатилиши натижасида
тишнинг синиши кузатилади. Тишнинг тожини тўлиқ шикастига олиб келувчи
сабаблар: потологик едирилиш, дисплазия ва тишлар ривожланишининг ирсий
касалликлари. Тишнинг тож қисмини тўлиқ синиши ёки нобуд бўлиши бу ТОЮШИ
(ИРОПЗ) 0,7 га тенг бўлганда, бу холларда илдизи милкдан 2-3 мм гача чиқиб туради.
Бундай нуқсонларда одатда тиш пульпасининг қон томир нерв тутами тўлиқ некрозга
учрайди