Ушбу қўлланма мустақил равишда тайёрланиб олий ўқув юртларига кирувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ўқув дастурлари она тили фани бўйича ўзлаштирилиши лозим бўлган масалалар ҳақида фикр юритилади.
Айрим мамлакатларда эса кўплаб тилларда гаплашилади. Жумладан, Канго аҳолиси 500 тилда, Индонезия аҳолиси 250 тилда, Суданда эса 117 тилда гаплашилади. Бугунги кунда жаҳондаги 6 та тил халқаро тил сифатида тан олинган. Улар инглиз, испан, рус, хитой, араб ва француз тилларидир.
Бугунги кунда жаҳонда 20 дан ортиқ тил оилалари мавжуд бўлиб, улар бир бобо тилдан вужудга келган.
Тиллар сўзлари, шу тилдаги қўшимчалар, гап қурилишиниг бир-бирига ўхшашлигига кўра маълум оилаларга ажратилади.
Тилларни оилаларга ажратиш, ҳар бир оилани гуруҳлар ва гуруҳчаларга ажратилиши тилларнинг келиб чиқиши таснифи дейилади.