Ушбу битирув малакавий ишида давлат бюджети ва ижтимоий суғурта бўйича нафақаларнинг ҳуқуқий асослари ёритиб берилган. Тадқиқотда ижтимоий нафақалар тайинлашга оид ҳуқуқий муносабатлар тушунчаси, турлари ва юзага келиш асослари, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларидан нафақалар тайинлаш ва тўлашга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат бюджети маблағларидан нафақалар тайинлаш ва тўлашга оид ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа турдаги нафақалар тайинлаш ва тўлашга оид ҳуқуқий муносабатлар ўз ифодасини топган.