Ушбу услубий кўрсатма 5521800 - «Автоматлаштириш ва бошқарув» таълим йўналиши талабалари учун «Технологик ўлчаш усуллари ва асбоблари» фанидан олинган назарий билимларни мустахкамлашга мўлжалланган лаборатория машғулотларини бажариш учун услубий йўлланма ҳисобланади.Ушбу лаборатория ишини бажаришдан мақсад, қаршилик термометрлари ёрдамида температурани ўлчашни ва саноатда қўлланиладиган ўлчов асбобларини ўрганишдир.Қаршилик термометрларининг ишлаш принципи, металл ўтказгичларнинг электр қаршилигини температура ўзгариши билан ўзгаришига асосланган. Металларда температура ортиши билан уларнинг электр қаршиликлари ортади. Қаршилик термометрларининг афзаллиги қуйидагилардир: ўлчашдаги юқори аниқлилик; температурани кичик диапазонда ўлчаш мумкинлиги; ахборотни масофага узатишни ва автоматик равишда ёзиб боришнинг мумкинлиги.
Қаршилик термометри материалига қуйидаги талаблар қўйилади:
1) Физик ва кимёвий хусусиятларнинг температура ўзгариши билан ўзгармаслиги (хусусан, термометр қаршилигини температурадан боғлиғлигини ўзгармаслиги);
2) Ўлчов асбоби сезгирлигини ошириш учун, қаршилик термометри материали электр қаршилиги температура коэффициенти юқори бўлиши керак;
3). Термометрни кичик размерда тайёрлаш мақсадида, ўтказгич катта солиштирма қаршиликга эга бўлиши керак;