Пахтани ҳаво ёрдамида ташувчи қурилманинг асосий кўрсаткичларидан бири унинг ишлаб чиқариш унумдорлигидир. Пахта тозалаш корхоналарида ишлатилаётган мавжуд қурилмаларнинг иш унумдорлиги, таъминлагич (механик узатишда) ёки узатувчи ишчи (қўл билан узатишда) ва қайта ишловчи машиналар ҳолатига қараб соатига 3-6 дан 10-12 тоннагача боради.
Пахтани ҳаво ёрдамида ташиш жараёнини кузатиш натижалари, уни қувурларга бир текисда узатилмаётганлигини кўрсатди. Бунинг натижасида пахта қувур ичида тўпланган ҳолатда бўлиб, маълум бўлакларга бўлиниб ҳаракат қилар экан.