Хайвонлар қорин областидаги операциялари мазмун моҳияти очиб берилган.) анатомо–топографик тузилиши – тўғри ичак (intestium rectum) тос бўшлиғини катта қисмини эгаллайди ва икки қисмга бўлинади: олдинги – қорин ва орқа – ретроперитонеал, у сийрак бириктирувчи тўқима билан ўралган. Дорсал тарафи думғазанинг вентрал юзасига ва думни бошланғич қисмига тегиб туради. Эркак ҳайвонларда унинг пастида сийдик халта, қўшимча жинсий безлар, сийдик, уруғ йўллари ва сийдик чиқариш канали жойлашади. Урғочи ҳайвонларда эса бачадонни танаси ва қин жойлашади. Юқорида келтирилган органлар, тўғри ичак, қорин ва тос деворлари орасида, эркак ҳайвонларда учта, урғочиларда тўртта қурсоқ пардани бўртиқлари ҳосил бўлган. Тос бўшлиғини ўрта қисмида тўғри ичак ампула шаклида кенгаяди, кейин торайиб орқа чиқарувчи тешик билан тугайди. Катта ҳайвонларда тўғри ичакнинг узунлиги 20-30 см.