Юрак ва қон-томирлар тизимининг асосий функциялари.Кейинчалик, қонда карбонат ангидрит миқдорининг ортиб бориши шиллиқ пардаларнинг цианози ва аритмияни келтириб чиқаради. Вена қон томирларида қоннинг димиқиши ва қон босимининг ортиши ҳамда қон ҳаракатининг сусайиб, қон томирлар девори ўтказувчанлигининг ортиши оқибатида умумий ва маҳаллий характердаги шишлар пайдо бўлади. Шишлар кўпинча тананинг пастки қисмларида пайдо бўлиб, транссудат тери ости ёғ клетчаткасида тўпланган бўлади. Баъзан суюқлик бўшлиқларда ҳам тўпланади. Юрак шишлари бошқа хусусиятли шишлардан симметрик, хамирсимон консистенцияда бўлиши, бармоқ билан босганда изининг қолиши, оғриқсиз ва маҳаллий ҳароратнинг кўтарилмаслиги билан фарқланади. Томирлар етишмовчилигидан кузатиладиган шишлар умумий ва маҳаллий бўлиши мумкин.
Ҳайвонларда юрак-қон томир тизими касалликлари Г.В.Домрачев тавсияси бўйича қуйидагича тавсифланади:
Перикард касалликлари: Перикардит (Pericarditis), Гидроперикардит (Hidropericarditis).
Миокард касалликлари: Миокардит (Myocarditis), Миокардоз (Myocardosis), Миокардиофиброз, Миокардиосклероз (Myocardiofibrosis, Myocardiosclerosis).
Эндокард касалликлари: Эндокардит (Endocarditis), Юрак пороклари (Vita cordis).
Қон томирлар касалликлари: Артериосклероз (Arteriosclerosis), Тромбоз. Гипертония.